Ўзбекистон

Муддати ўтган товарлар ҳақида маълумот берганлар рағбатлантирилади

Бу ҳақда Президент томонидан қабул қилинган янги қарорда назарда тутилган.

Муддати ўтган товарлар ҳақида маълумот берганлар рағбатлантирилади

 

Президент имзолаган янги қарорга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

 

Муддати ўтган товарлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–110-сонли қарорда назарда тутилган.

 

Ҳужжатга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

 

Шунингдек, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади.

 

Қолаверса, санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.

 

Қуйидагилардан хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади:

 

ўзганинг товар белгиси;

хизмат кўрсатиш белгиси;

географик кўрсаткичи;

товар келиб чиққан жой номи;

адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белги ёки фирма номи.

 

Белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қатор фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади.

 

Лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият турлари:

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси;

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

муомалада бўлиши билан боғлик фаолият;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно).

 

Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

 

Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш;

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш;

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш;

Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш;

Пиво маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш.

 

Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади.

 

Жумладан:

 

мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;

ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.

 

1 июлдан кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

 

1 августдан алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.

 

1 сентябрдан тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Муддати ўтган товарлар ҳақида маълумот берганлар рағбатлантирилади | Zamon.uz