Прокуратура тизимини обрўсизлантиришга уриниляпти—БП
Ижтимоий тармоқдаги аноним мурожаатлар бўйича изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқларда аноним шахслар орқали тарқатилаётган мурожаатлар бўйича Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.








