Ўзбекистон

Айрим тоифадаги шахсларга баъзи товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади

Бу Президентнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилди.

Айрим тоифадаги шахсларга баъзи товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади

 

Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан эксперимент тариқасида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК орқали ташаббускорлар лойиҳаларни молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади: 

 

  • мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, логистика қувватларини яратиш йўналишидаги лойиҳалар Агентликнинг тумандаги лойиҳа офисларига тақдим этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона электрон ахборот платформаси орқали “Агросервис оператор” ДУКка етказилади;

  • интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектлари ҳамда технологик линиялар, озиқ-овқат саноатидаги линиялар қурилиб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширилади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.

 

Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади.

 

2023 йил 1 июнгача пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади.

 

2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар қуйидаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

 

2023 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

Қарорга кўра шунингдек, Президентнинг тегишли қарори доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда 400 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади.

 

Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази ташкил этилади.

 

2023 йилда ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этилади.

 

Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун бериладиган ерлар майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"