Ўзбекистон

Чирчиқ кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда — Расул Кушербаев

Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Чирчиқ дарёси ва унинг атрофида юзага келаётган экологик фалокат ҳақида пост қолдирди.

Чирчиқ кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда — Расул Кушербаев

 

Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Чирчиқ дарёси ва унинг атрофида юзага келаётган экологик фалокат ҳақида пост қолдирди. 

 

«Чирчиқ дарёсининг рельефи бузилиши натижасида дарё ўзани сатҳи Тошкент вилояти ҳудудида 2-3 метргача, Тошкент шаҳри Роҳат кўли яқинида аввалгига нисбатан 10 метргача пасайиб кетган.

Бунда кўп йиллик қирғоқлар орасидаги масофа 300-350 метргача кенгайиб, дарё ўзани бир неча бор ўзгартирилган. Қум-шағал материалларини тартибсиз ва рухсатсиз қазиш натижасида ер усти ва ер ости сувлари камайиб кетиши кузатилмоқда.

Дарёнинг муҳофаза зонасидаги 530 гектар майдонни эгаллаган Тошкент давлат ўрмон хўжалигининг Саксонота ва Янгийўл ўрмон хўжалиги бўлимларига қарашли ўрмон ва тўқайзорлар буткул нобуд қилиниб, дарё водийсида яшиллик олами йўқотилган. Бу ўз ўрнида ихтиофаунага бой бўлган Чирчиқ дарёсида балиқ захираларининг қирилиб кетишига олиб келди...», — дея ёзди Кушербаев Facebook'даги саҳифасида.

 

Унинг фикрича, "Тошкент шаҳри ва вилоятининг асосий ҳаёт манбаи ҳисобланган Чирчиқ шу тариқа кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда".

 

Маълумот учун: узунлиги 155 километрни ташкил этувчи Чирчиқ дарёси Ўзбекистоннинг асосий сув ҳавзаларидан бири саналади. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Чирчиқ кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда — Расул Кушербаев | Zamon.uz