Ўзбекистон

Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади

Президент соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тузилганди. Тақдимотда бу соҳаларда давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш ва уларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди.

 

Янги тизимга кўра, ёшлар ўртасида фестиваль, форум, танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ягона йиллик календарь режа асосида ўтказиш жорий қилинади ва бу бўйича маълумотлар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига жойлаштириб борилади. “Ёшлар дафтари” орқали тақдим этиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турлари 2023-2024 йилларда 1,5 баробаргача оширилади.

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидаги 3 та давлат унитар корхонаси фаолияти мақбуллаштирилиб, уларнинг функцияси хусусий секторга ўтказилади.

 

Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида соҳадаги 24 та йўналишни қамраб олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади.

 

Соҳани рақамлаштириш ва спорт туризмини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, келгуси йилдан бошлаб мусобақаларда қатнашадиган спортчиларнинг шахси ва малакасини идентификация карталари орқали аниқлаш тартиби жорий этилади. Спортга ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахсларга чет эллардаги турнирларда иштирок этиш имконияти берилади. Бунинг учун улар ўртасида лотерея ўйинлари ўтказилади.

 

Соҳа вакилларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси жорий этилмоқда. Шунингдек, спортчиларга ҳуқуқий, тиббий хизматлар кўрсатиш тадбирлари ҳам назарда тутилмоқда.

 

Мамлакатда футбол энг оммавий спорт тури. Шу боис бу йўналишни ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. ФИФАнинг махсус дастури асосида боғча ва маҳаллаларда “Оммавий футбол”, ўрта таълимда “Мактабларда футбол” ҳамда олий ўқув юртларида “Талабалар лигаси” дастурларини жорий қилиш таклифи билдирилди.

 

Иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида 14 та футбол мактаби, “Дўстлик” стадиони негизида барча ёш тоифалари учун Терма жамоалар маркази ташкил этилади. Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолияти такомиллаштирилиб, Хорватия, Япония ва бошқа давлатлардан мутахассислар жалб қилинади.

 

Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбарлари этиб белгиланади.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни қўллаб-қувватлаб, уларни самарали амалга ошириш юзасидан юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади | Zamon.uz