Ўзбекистон

Фарход Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

Ҳозирда жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда.

Фарход Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

 

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Таъкидланишича, тергов давомида жарроҳлик амалиётини ўтказган клиника шифокорлари, анестезиолог ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

 

"Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.

Бундан ташқари, жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда.

Дастлаб олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этгани ҳақида кўрсатма олинган.

Бироқ тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а» бандидан 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади", — дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарход Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берилди | Zamon.uz