Ўзбекистон

“Китоб — мукаммаллик калити”

Ислом цивилизацияси марказида шу номдаги китоб ярмаркаси ўз ишини бошлади.

“Китоб — мукаммаллик калити”

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти куни кеча “Китоб — мукаммаллик калити” кўргазмасида ўз нашрларини тақдим этди. Бу халқаро илмий-маърифий китоб ярмаркаси бўлиб, унда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг 30 дан ортиқ нашриёт-матбаа ижодий уйлари, босмахоналар ва китоб дўконлари иштирок этди. Кўргазмада Бутунжаҳон жамияти томонидан Ўзбекистоннинг энг бой тарихи ва энг гўзал санъат буюмлари акс эттирилган 74 та китоб-альбом намойиш этилди.

 

 

Фирдавс Ҳалимов, Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари:

– Маънавият ва маърифат масалаларига шахсан алоҳида эътибор қаратаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бугунги кунда мамлакатимизда катталар ва болаларни китобхонликка кенг жалб этиш, китобга меҳр-муҳаббатни кучайтириш, китобхонлик маданияти ва савиясини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай тадбирлар навқирон авлодни ўз тарихини, аждодларимиз меросини чуқур ўрганишга ундайди.

 

 

Акбар Ҳакимов, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор:

– Маданий мерос тақдимоти учун матбаа кўрсаткичлари даражаси жуда муҳим ва бундай жаҳон даражасидаги сифат бу ерда мавжуд. Полиграфиянинг жуда юқори даражаси кўп жиҳатдан Бутунжаҳон жамияти аъзоларининг шахсан дунёнинг энг яхши музейларига ташриф буюриши, коллекциялар ва музей ходимлари билан танишиши, фотосуратлар олиши билан боғлиқ. Бу жуда катта, мураккаб ва қизиқарли лойиҳа. Ўйлайманки, у янада кенгаяди. Мен жамиятга ажойиб маданий меросимизни кенг оммалаштиришда муваффақиятлар тилайман.

 

 

Ассел Лахаева, Турк халқлари тарихи ва маданияти фонди ТУРКТАФ лойиҳаси координатори:

– Бугун Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти нашрлари билан танишдим. Бу ажойиб лойиҳа! Тарихимиз, фольклоримиз тирик мавжудотдир. Одамлар авлоддан-авлодга энг бой маданий меросни ўз фарзандлари ва невараларига етказса, бу унинг абадий яшашини англатади. Мазкур Ўзбек халқи маданиятига оид китоблар туфайли келажак авлод учун меросни асраб-авайлаётганингиздан чин дилдан хурсандман. Бизнинг ТУРКТАФ ташкилотимиз Бутунжаҳон жамияти билан меморандум тузиб, тадбир, кўргазма ёки ҳунармандлар маҳорат дарсларини ўтказишдан мамнун бўлади.

 

Кўргазма 7 апрелга қадар давом этади. Бугун Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига келиб, Бутунжаҳон жамияти нашрлари билан танишишга улгуришингиз мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Китоб — мукаммаллик калити” | Zamon.uz