Ўзбекистон

Ўзбекистонда икки йилда 400 та номусга тегиш жинояти содир этилган

Сенат раиси Танзила Норбоева аёллар ва қизларга қилинган тазйиқлар билан боғлиқ 2020-21 йиллардаги рақамларни очиқлади.

Ўзбекистонда икки йилда 400 та номусга тегиш жинояти содир этилган

 

Маълум қилинишича, 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.

 

"Ёки, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан ён-атрофимизда рўй бераётган мудҳиш ва жирканч жиноятларни олайлик. 2020 йилда 156 та, 2021 йил 243 та номусга тегиш жинояти содир қилинган, Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши, Хоразмдаги болалар уйи, Сергели туманида она 3 нафар фарзанди билан бирга юқори қаватдан сакраши.

Хулоса шу-ки, жамиятимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган ҳамда вояга етмаган фарзандларимизга нисбатан зўравонлик ҳолатларига қарши турадиган янада мустаҳкам ва қатъий қонунларга эҳтиёж бор.

Бугун биз аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунни тасдиқладик. Қонун устида иш йил мобайнида давом этди, қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар бўлди. Ишонч билан айта оламанки, қонунимиз илғор ва халқаро стандартларга жавоб беради", — деди Сенат раиси.

 

Қонун билан оиладаги зўравонлик ҳолатларини криминаллаштириш назарда тутилган. Aёлларга жинсий зўравонлик ва таъқиб қилиш учун жавобгарлик белгиланади.

 

Безорилик ва зўравонлик қурбонига нисбатан жиноят ишлари бўйича суд томонидан 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга ҳимоя ордери берилиши белгиланди. Ҳимоя ордери билан қўшимча чеклов турлари ҳам жорий этилади.

 

Шунингдек, эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкин эмас.

 

Бундан буён вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қўллаган ҳолда содир этилган жиноят оғир деб ҳисобланади.

 

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга болалар билан ишлаш таъқиқланади. Ушбу турдаги жиноятларни содир этган шахслар рўйхатини (реестрини) жорий этиш тартиби белгиланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда икки йилда 400 та номусга тегиш жинояти содир этилган | Zamon.uz