Ўзбекистон

Андижонда йўл четида турган Nexia ёниб кетди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Андижонда йўл четида турган Nexia ёниб кетди

 

Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида Nexia автомобили ёниб кетгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Ҳолат бугун, 9 апрель куни соат 16:10 лар атрофида Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчаси ҳудудида содир бўлган. Фуқаро Ж.Т. Nexia автомашинасини Чинобод шаҳрида йўл четига тўхтатиб, овқатланиш шохобчасига кириб кетган вақтида транспорт воситасининг двигатель қисмидаги электр узатгичларида қисқа туташув келиб чиққан. Оқибатда автомобилнинг олди қисмида ёнғин юз берган.

 

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

 

Ҳозирда Балиқчи тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"