Олимлар Амир Темурнинг учта қиличини топишди
Улар ҳозирда Эронда сақланмоқда.

Ўзбек олимлари Амир Темурга тегишли 3 та қилич топилгани ҳақидаги маълумотни эълон қилишди. Бу ҳақда Темурийлар давлат тарихи музейи маълум қилди.
“Амир Темурнинг бизга маълум бўлган қиличи бугунги кунда Эрон Ислом республикасидаги Теҳрон миллий музейида сақланмоқда”, - дейди музей илмий ходими.
Сўнгги йилларда эронлик тарихчи олимлари томонидан нашр қилинган бир қанча китоб-альбомларда Эрон Ислом республикаси музейларида Амир Темурга тегишли бир эмас, нақ учта қилич борлиги маълум бўлди.
Соҳибқиронга тегишли қиличлардан бири Теҳрон миллий музейида бўлса, қолган иккитаси шаҳардаги Саъдобод сарой-мажмуаси ҳудудидаги Ҳарбий музейда сақланаётгани аниқланган.








