АҚШда COVID туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди
ЖССТ ҳам касалликдан ўлим ҳолатлари камайганини маълум қилган.

АҚШ президенти Жо Байден коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилди.
“Президент COVID-19 пандемияси туфайли жорий этилган миллий фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилувчи қонунни имзолади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден COVID-19 инфекциясининг пайдо бўлиши билан боғлиқ маълумотларнинг сирини очиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди.








