Суньий интеллект Навоийнинг образини яратди
У “Бобурнома”даги таърифларга асосланиб чизилган.

Сунъий интеллект яна бир тарихий шахс — Алишер Навоийнинг образини яратди.
Бобур ўзининг “Бобурнома” асаридаги хотираларида Алишер Навоийга алоҳида эътибор қаратади, ундан шоир ва ўз даврининг кўп қиррали ҳамда ғайриоддий шахси сифатида ҳайратланади.
Муаллиф шундай ёзади: “Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўп айтгон эмас”.
Ушбу сатрлар шуни кўрсатадики, у Алишер Навоий ижодига жуда ҳурмат билан муносабатда бўлган, унинг даҳосига эҳтиром кўрсатган.








