Ўзбекистон

Туркия божхона хизмати раҳбари Тошкентга келди

Хорижий делегация ташриф давомида Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган бир қатор келишувларни имзолади.

Туркия божхона хизмати раҳбари Тошкентга келди

 

Тошкентда шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида Қўшма божхона Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Шу муносабат билан Туркия Республикаси Божхона хизмати раҳбари – савдо вазири ўринбосари Ризо Турагай бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

 

Божхона қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда иккала давлат божхона хизмати раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бир қатор масалаларни атрофлича муҳокама қилишди.

 

Меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини эътироф этди.

 

Бу иккала мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2020 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошиб, 2022 йилда 3,1 млрд долларга етганида ҳам намоён бўлмоқда.

 

2022 йилда туркиялик ҳамкорлар билан тузилган ташқи савдо шартномаларининг қиймати 2020 йилга нисбатан 8 баробарга ошиб, 16 млрд долларни ташкил этди.

 

Ўзбекистондан Туркиядан импорт қилинаётган товарларга нисбатан божхона қонунчилигида белгиланган преференция ва имтиёзлар самарали қўлланилмоқда.

 

Масалан, 2023 йил 1-чорагида Туркиядан импорт қилинган товарларга нисбатан 46 млн доллар миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилди.

 

Мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдонинг шиддат билан ўсиши божхона соҳасидаги муносабатларга ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

 

 

Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил июль ойида Туркияга амалий ташрифи давомида орттирилган тажрибалар асосида ўтган қисқа муддат ичида Ўзбекистоннинг бир қатор халқаро аэропортларида йўловчиларнинг божхона назорати соддалаштирилди, божхона экспертизаси соҳасида янги йўналишлар жорий қилинди, мамлакатимизда илк бор Таргетлаш ва хавфларни бошқариш маркази ташкил этилди.

 

Йиғилишда томонлар давлат чегаралари орқали товар ва транспортлар ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашишни йўлга қўйишни янада жадаллаштиришга келишиб олишди.

 

Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди.

 

Шунингдек, товарларнинг ташқи савдо операцияларига оид маълумотлар алмашинуви бўйича ўзаро сўровномаларни кенг йўлга қўйиш ва хавфларни бошқаришда маълумот алмашиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Йиғилиш якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган бир қатор келишувларни имзолашди.

 

 

Ташриф доирасида Туркия Республикаси Божхона хизмати раҳбари бошчилигидаги делегация Марказий божхона лабораторияси ва Божхона расмийлаштируви маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Тошкентдаги Миллий кинология марказида бўлишди.

 

Бу ерда меҳмонлар Марказда ташкил этилган “Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати”нинг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди.

 

 

Ихтисослаштирилган ветеринария хизмати янги биносида аҳолига қулай ветеринария хизматлари кўрсатиш учун  муолажа хонаси, жарроҳлик хонаси, лаборатория, дорихона, рентген хоналари мавжуд бўлиб, хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуна ва қурилмалар билан жиҳозланган.

 

 

Марказ бўйлаб экскурсия ва хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

 

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"