Ўзбекистон

Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ёпиқ қувурли суғориш тизими жорий этилади

Сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ёпиқ қувурли суғориш тизими жорий этилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилиш аввалида сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

 

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига 4 миллиард 800 миллион доллар кам даромад олиняпти.

 

Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа ташаббускорининг таклифларини эшитиб, уни қўллаб-қувватлади. Бундай ишларни сув етказиб бериш харажатлари энг юқори бўлган Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Бунга илм билан ёндашиб, лойиҳа харажатларини қисқартириш, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Маълумки, узоқ далаларга сув насос станциялари ёрдамида етказилади. Уларнинг аксарияти эскилиги туфайли электр энергияси истеъмоли жуда юқори. Ҳали бирорта ҳам йирик насос станцияси муқобил энергия манбаига ўтказилмаган. Шартлар аниқ белгиланмагани сабабли кўп тадбиркорларнинг лойиҳалари тўхтаб турибди, бюджетдан электр учун катта маблағлар сарфланяпти.

 

Шу боис насос станцияларини хусусий шерикликка бериш, уларда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунга «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети олимлари жалб қилинади, самарали лойиҳаларга қулай шартларда кредитлар берилади.

 

Минтақамизда сув танқис бўлган бир шароитда, юртимизда йилига 1 миллиард куб метр сел сувлари беҳуда оқиб кетяпти.

 

Президентимиз сел сувларини кичик манбаларда жамғариш мумкинлигини, бу борада ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Бундай лойиҳалар учун 100 миллион доллар жалб қилинадиган бўлди. Уларнинг ҳисобига сув чиққан майдонлар тадбиркорларнинг ўзларига узоқ муддатга эркин фойдаланиш учун берилади.

 

Ҳозирги кунда 450 минг гектар ёки суғориладиган майдонларнинг 15 фоизи лазерли технологияда текисланган. Агар бундай ерлар 2 баравар кўпайтирилса, яна 900 миллион куб метр сув тежалади, қўшимча 200 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади.

 

Шунинг учун жорий йилда мингта лазерли текислагич олиб келиниши, кластерлар томонидан фермерларга лазерли текислаш хизматлари йўлга қўйилиши белгиланди.

 

Сўнгги йилларда 400 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинган. Бу йил яна 80 минг гектар майдонда ишлар бошланган.

 

Бундай технологияларни янада рағбатлантириш мақсадида, шу йил 1 апрелда имзоланган қарорга мувофиқ, донли экинлар ва сабзавот етиштиришда сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун субсидия миқдори ҳозирги 1 миллион сўмдан 8 миллион сўмга оширилди. Банк кредит ставкаси фермерлар учун 17 фоиз этиб белгиланди.

 

Бу имкониятларни миришкорларга етказиб, молиявий рағбатлантириш муҳимлиги қайд этилди. “Агробанк” ҳузурида сув тежамкорлиги бўйича янги лойиҳаларни шакллантириш учун алоҳида марказ ташкил қилиб, хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ёпиқ қувурли суғориш тизими жорий этилади | Zamon.uz