0

Энди Туркиядан Тошкентга тўғридан тўғри парвоз қилиш мумкин

2023 йилнинг 17 апрелдан эътиборан АнадолуЖет Туркия пойтахти Анқарадан,пойтахтимиз Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйди.

Энди Туркиядан Тошкентга тўғридан тўғри парвоз қилиш мумкин

Илк маротаба, 18 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 04:10 да Анқарадан Тошкент аэропортига етиб келган АнадолуЖет авиакомпаниясининг Боэинг 737-800 русумли самолёти,Ўзбекистон Фуқаро Авиацияси агентлигининг бош директори Тоҳир Назаров, Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ва Турк Ҳаво Йўлларининг Тошкентдаги офиси менежери Селим Каҳриман самолёт зинапояси олдидаги лентани кесиб, йўловчилар ва экипаж аъзоларини тантанали қарши олдилар.

 

Шу ўринда, Турк Ҳаво Йўллари ва АнадолуЖет бўйича чипта нархларини қиёслайдиган бўлсак, АнадолуЖетда,Тошкент – Анқара йўналиши учун чипталар қиймати бугунги кунда 2,4 миллион сўмни ташкил этса, Анқара – Тошкент йўналиши учун1,7 миллион сўм этиб belgilangan.Ushbu йўналишдаги йўналишлар ҳафтада бир марта — душанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Турк Ҳаво Йўлларида эса кўрсаткичлар бироз юқори бўлиб, унда Тошкент – Истанбул йўналиши учун бугунги кундаги чипта нархлари2,8 миллион сўмдан бошланса,  Истанбул – Тошкент рейслари учун, 4,7 миллион сўмни ташкил этмоқда.

 

Маълумот ўрнида, АнадолуЖет бош қароргоҳи Анқарада жойлашган. У Турк Ҳаво Йўлларининг қўшимча тармоғи бўлиб, эконом класс йўловчилари учун имтиёзли нархдаги парвозлар ва сифатли хизматларни тақдим этиб келмоқда.

 

Ривожланаётган технологияга инновацион ёндашуви билан қиймат қўшаётган ушбу бренд олдиндан “Ўриндиқ ва таом танлаш” каби имкониятлари билан хизмат сифатини оширишда давом этмоқда.

 

Авиакомпания паркида 77 та самолёт мавжуд бўлиб, улар 89 та йўналишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Энди Туркиядан Тошкентга тўғридан тўғри парвоз қилиш мумкин