Ўзбекистон

Манхэттенда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 260 йилга қамалди

У бегуноҳ одамларни ўлдиргани учун саккиз умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Манхэттенда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 260 йилга қамалди

 

АҚШ Адлия вазирлигига кўра, 2017 йилда Нью-Йорк марказида теракт уюштирган ўзбекистонлик 34 ёшли Сайфулло Соипов саккиз умрлик ва 260 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

Соипов саккиз умрлик қамоқ жазосини бегуноҳ одамларнинг саккизта танланган ҳаёти учун олди. 260 йил қамоқ жазоси Соиповнинг 18 та қотилликка уриниш, жумладан, тўрт нафар болани ҳам ўлдиришга уриниш учун энг кўп жазо ҳисобланади.

 

Сайфулло Соипов 28 та банд бўйича айбдор деб топилди. Нью-Йорк судида у қотиллик ва террорчилик айбловларини тан олмади. Прокуратура унга ўлим жазосини беришни талаб қилган, бироқ ҳакамлар ҳайъати ўлим ҳукмини ижро этиш бўйича келиша олмаган.

 

«Соипов ўз мақсади имкон қадар кўпроқ одам ўлдириш бўлганини, қилган ишидан мамнунлигини айтди. У жилмайиб, шифохона хонасида ИШИД байроғини осиб қўйишларини сўраган. Террорчи ҳужумни амалга ошириш учун 1 йил вақт сарфлаганини ва буни режалаштириш учун икки ой вақт кетганини тан олди», – дейилади баёнотда.

 

Маълумот ўрнида, теракт 2017 йил 31 октябрь куни соат 15:15 атрофида Қуйи Манхеттэндаги One World Trade Center осмонўпар биноси ёнида содир бўлган эди. Айбланувчи автомобилда велосипед йўлидаги одамлар томонга қараб ҳаракатланган. Шундан сўнг у автомобил билан мактаб автобусига бориб урилган, кейин эса одамларга қарата ўқ узган.

 

Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб 15 киши яраланган эди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"