Ўзбекистон

Халқаро ташкилотлар Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади

Агентликнинг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.

Халқаро ташкилотлар Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади

 

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Болалар жамғармаси (УНИСEФ) ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлайди. Жаҳон миқёсида ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ислоҳотини қўллаб-қувватловчи етакчи ташкилотлар сифатида ишончимиз комилки, бу Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ҳамда бутун ҳаётлари давомида алоҳида шахслар ва оилаларнинг камбағаллик, заифлик ва ижтимоий четланишини камайтиришга ва олдини олишга қаратилган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини, шунингдек Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.

 

Агентликнинг вазифалари қаторига аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг комплекс ва ҳар томонлама чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, заифликнинг олдини олиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш киради. Ташкил этилган Агентлик тарқоқлик, ижтимоий ҳимоя функцияларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, тизим мониторинги ва баҳолашни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишига қатъий ишонамиз. Бундан ташқари, Агентлик болаларни ҳимоя қилиш ва ногиронлиги бўлган шахслар инклюзияси борасидаги устувор йўналишларга халқаро стандартлар ва меъёрларга мувофиқ равишда алоҳида эътибор бериши қувонарлидир. Ушбу агентлик ваколатли орган сифатида ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ўзида мужассамлаштирган ижтимоий ҳимоя сиёсатини ишлаб чиқишни, шунингдек бандлик сектори ва бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришни таъминлайди. Умид қиламизки, Агентлик миллий ижтимоий ҳимоя сиёсатининг меъёрий асосларини белгилаб беради, алоҳида дастурларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади ҳамда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини далилларга асосланиб назорат қилган ҳолда уларнинг мувофиқлаштирилганини таъминлайди.

 

Агентлик доирасида Ўзбекистонда оилалар ва болалар фаровонлигига таъсир этувчи, узоқ давом этадиган ёки тўсатдан содир бўладиган зарба ва инқирозларга мослашувчи ва тезкор жавоб берадиган, уларнинг чидамлилигини мустаҳкамлайдиган ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш учун улкан имкониятларни кўрмоқдамиз.

 

ХМТ, УНИСEФ ва Жаҳон банки мамлакатда барчанинг манфаати йўлида ижтимоий ҳимояни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукуматини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

custom img

Ўзбекистонда 2028 йилгача гўшт ва сут ишлаб чиқариш сезиларли оширилади

Янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш ва замонавий "Smart Fermer" тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбекистон халқ артистининг онаси Заҳрохон Солиева 90 ёшида вафот этди.

custom img

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирди

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Истанбулнинг гавжум сайёҳлик масканларида паспорт, пул ва қўл сумкаларини ўғирлаш ҳолатлари кўпайган.

custom img

“Менинг маошим 4 миллион евро эмас” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ўзи ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқатилаётганини ва улар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.

custom img

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

Шунингдек, улар имтиҳонларда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди

Ёнғин қутқарувчилар томонидан қарийб 1,5 соатда ўчирилган.

custom img

Тошкентдаги котлован ўпирилган ҳудудда ўнлаб дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Мазкур қурилиш майдонида ноқонуний кесилган дарахтлар оқибатида табиатга 605 миллион сўм, кейинги ҳолатда эса яна 218,3 миллион сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

Шоира журналистика, адабиёт ва давлат бошқаруви тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"