Бугун пойтахтнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
Иссиқ сув таъминоти 7 июнь куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.

Пойтахтнинг Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси бўйлаб қувурларни кўчириш ва янги иссиқлик магистралини улаш ишлари якунланиши муносабати билан бугун, 7 июнь куни, айрим манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Чилонзор тумани: Бешчинор, Диёр, Оқтепа, Боғистон, Дилобод, Халқлар дўстлиги, Нафосат, Қатортол, Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Зарқўрғон ва Фидокор маҳаллалари.
Иссиқ сув таъминоти 7 июн куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.
«Veolia Energy Tashkent»» МЧЖ ХК барча ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.







