Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинди

Республикада 18-21 июн кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинди

 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

 

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

custom img

Махсус комиссия Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзасидан огоҳлантирди

Айрим жойларда шамол 15 метр/секундгача кучайиши мумкин.

custom img

Туркиядан бувиси томонидан тазйиққа учраган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар таълим жараёнидан ажратилиб, уларга фақат диний таълим берилган.

custom img

Тошкентдаги мактабда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди

ИИВ ҳолат юзасидан қўшимча расмий маълумот тақдим этилишини билдирди.

custom img

Тошкентдаги 119 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади

Шу сабабли 26 май соат 24:00 дан 27 май 08:00 га қадар пойтахтнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

custom img

13 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Нью-Йоркдан депоратация қилинди

У гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

custom img

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайитида озиқ-овқат нархларни оширмасликка чақирди

Савдо тармоқлари нарх ўзгаришлари ҳақида қўмитани тезкор хабардор қилиб боради.

custom img

Тошкентда пуллик автомобиль йўллари қурилади

Пойтахтда 100 км га яқин ҳалқа ва янги аэропорт йўналишида пуллик йўллар қуриш лойиҳаси Хитой компанияси билан муҳокама қилинди.

custom img

Россия ҳибсхонасидаги ўзбекистонликлар жазони Ўзбекистонда ўташ истагини билдирди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Сахалин вилоятидаги муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот қилиниб, уларга нисбатан босим, қийноқ ёки мажбурий меҳнат қўлланилмаётганини, шунингдек ҳарбий можароларга жалб этиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини текширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"