Ўзбекистон

«150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас» — Сенат раиси

Сенаторлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

«150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас» — Сенат раиси

 

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш механизмлари янада такомиллаштирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида ижро жараёнларини амалга оширишда аҳолига кенг қулайликлар яратилмоқда. Аммо амалга оширилган ишларга қарамасдан, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда айрим камчиликлар сақланиб қолган. 

 

Хусусан, ижро ҳужжати бўйича қарздор ундирилиши лозим бўлган қарздорликни ўз вақтида тўламаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланиши, ушбу жариманинг миқдори эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра фуқароларга нисбатан 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача, мансабдор шахсларга нисбатан 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача белгиланиши мумкинлиги қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилган.

 

Сенаторлар, агар қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммаси жариманинг энг кам миқдоридан ҳам кам бўлган бўлса-да, қарздорликка нисбатан юқори миқдордаги жарима тайинланиши ижтимоий адолат принципларининг бузилишига, бу эса қарздорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганига ҳамда мазкур ҳолат табиий равишда фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

“150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланадиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига мутлақо зид.

 

Ёки маъмурий жарималарни МИБнинг исталган ижрочиси эмас, балки фақат раҳбар ходимлари қўллаши мумкинлигига оид норма ҳам эътиборга молик деб ҳисоблаймиз. 

 

Фуқаролар манфаатларидан, қолаверса ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, қонунларимиздаги бу каби ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилаётгани бугунги кун талабига, фуқароларимиз манфаатларига жавоб беради”, — дея таъкидлаган Сенат раиси Танзила Норбоева.

 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиб, бу бартараф этиляпти. Хусусан, қўлланадиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли экани белгиланмоқда.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

«150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш адолатдан эмас» — Сенат раиси | Zamon.uz