Жаҳон

ЖССТ вирусли касалликлар авж олишидан огоҳлантирди

Мутахассисларнинг фикрича, янги касалликларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.

ЖССТ вирусли касалликлар авж олишидан огоҳлантирди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023-2024 йилларда вирусли тропик касалликлар авж олишини прогноз қилиб, аллақачон бу хавфга тайёргарликни бошлаб юборган.

 

Жумладан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, денге ва чикунгуня иситмалари ҳамда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда. Бу хасталикларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.

 

«Сўнгги ўн йилликда дунё бўйлаб денге иситмасига чалиниш ҳолатлари кескин ошди. Айниқса Шимолий ва Жанубий Америкада ўтган йили 2,8 миллион ҳолат қайд этилган ва беморлардан 1280 нафари ҳаётдан кўз юмган», — дейди Тедрос.

 

Мутахассислар вирусли касалликларнинг авж олишига ҳаво ҳароратининг кўтарилишини сабаб қилиб кўрсатишган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ЖССТ вирусли касалликлар авж олишидан огоҳлантирди | Zamon.uz