Ўзбекистон

Гулнора Каримовага қарашли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани хусусийлаштирилмайдиган бўлди

Ҳозир оромгоҳ 124-мактаб интернати балансида бўлиб, унинг фаолият турини ўзгартириш ва сотиш тақиқланган.

Гулнора Каримовага қарашли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани хусусийлаштирилмайдиган бўлди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июндаги "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир" қарори билан хусусийлаштириш режалаштирилаётган объектлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди, дея хабар бермоқда "Gazeta.uz".

 

Ўзгартиришларга кўра,  "Сижжак" ва "Чотқол" дам олиш масканлари 2021 йилдан бошлаб хусусийлаштиришга ҳаракат қилинаётган давлат мулклари рўйхатидан чиқарилган. Ҳозир "Сижжак" 124-мактаб интернати балансида бўлиб, унинг фаолият турини ўзгартириш ва сотиш тақиқланган, "Чотқол" эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.

 

Илгари бу дам олиш маскани Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган ва суд томонидан давлат ҳисобига ўтказилган. Президентнинг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан объект спорт ташкилотлари ихтиёрига ўтказилиши ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базаси ташкил этилиши режалаштирилган эди.

 

Давлат раҳбарининг 2019 йил декабрь ойидаги футболни ривожланишнинг янги босқичига кўтариш тўғрисидаги қарори билан юқоридаги ҳужжатнинг ушбу банди ўз кучини йўқотди ва терма жамоалар учун ўқув-тайёрлов маркази Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қишлоғи ҳудудида ташкил этилиши белгиланди.

 

2019 йил июль ойида "Сижжак"ни Ўзбекистон Триатлон федерациясига бепул фойдаланишга топшириш режалаштираётгани маълум бўлди. Аммо 2020 йил июнь ойида активни хусусийлаштиришга қарор қилинган.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

custom img

Қорақалпоғистонда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Унда 6 киши доимий ишга жойлашиб, яна 7 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилган.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

custom img

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини қувиб, урди

Gentra ҳайдовчиси BYD автомобили йўналишига чиқиб кетгани сабаб ҳайдовчилар ўртасида жанжал бошланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"