Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида мусобақа ўтказилади

Президент фармони билан аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари ташкил этилади. Ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорларга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида устама берилади

Ўзбекистонда ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида мусобақа ўтказилади

 

Президент фармони билан аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари ташкил этилади. Ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорларга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида устама берилади.

 

Президентнинг «Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра, Марғилон шаҳрида Маданият ва туризм вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази ташкил этилади.

 

Шунингдек, ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида «Хуш кайфият» республика кўрик-танлови ҳамда аския кечалари, аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта «Табассум» халқаро кулги фестивали ҳамда ҳар йили аския ва қизиқчилар жамоаларининг маҳаллий гастроль сафарлари ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмасини бериш, бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорларини Маданият ва туризм вазирлиги ҳайъатининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Шунингдек, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналарининг ходимлари  ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.