Ўзбекистон

20 ёшли блогер операция вақтида вафот этди

Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

20 ёшли блогер операция вақтида вафот этди

 

Жорий йилнинг 19 июль куни инстаблогер Asad Algo вафот этди. Бу ҳақда унинг яқин дўсти маълум қилди.

 

Қизнинг айтишича, блогер калтакланиш натижасида бошидан қаттиқ жароҳат олган ва уч кун давомида уйида даволанган.

 

Аммо аҳвол ёмонлашгач миясидан операция қилинган ва жарроҳлик столида юраги тўхтаб, вафот этган.

 

“Барчадан илтимос қиламан, дуо қилинглар жойлари жаннатдан бўлсин”, — дейди унинг дўсти.

 

Шунингдек, блогернинг ўлимини Севинчка ҳам тасдиқлади:

 

“Илтимос, мендан ҳеч нарса сўраманг. Ҳаммасига унинг ота-онаси ва қилган ишлари айбдор. Унга ҳеч ким қарамади. У менинг йигитим эмас, жанжал қилишимизга қарамай, у менинг яқин одамим эди”.

 

Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

 

Унга кўра, "Асад Алго" номи билан танилган 20 ёшли блогер вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади расмий муносабатда.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"