Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача ёрдам берадиган «инвестиция менежерлари» бириктирилади

Президент қарори билан 20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача ёрдам берадиган «инвестиция менежерлари» бириктирилади

 

Президентнинг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача барча босқичда ҳамроҳлик қиладиган, хусусан ер олиш, инфратузилмага уланиш, рухсатномаларни расмийлаштириш каби масалаларни ҳал қилиб борадиган “инвестиция менежерлари” бириктирилади.

 

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

 

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси;
  • Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази;
  • Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тизимида Инвесторлар маркази;
  • Экспортни рағбатлантириш агентлиги тизимида Экспортчилар маркази ҳамда 2023 йил 1 декабргача Электрон кооперация портали негизида Ўзбекистон Миллий саноат портали яратилади.

 

Шунингдек, қарор билан «GSP+» тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган «E-sertifikat» ахборот тизими ишга туширилади.

 

Бундан ташқари, «Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» давлат корхонасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш монопол функцияси бекор қилинади.

 

Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан 20 та вазирлик ва идораларда (қуйида рўйхати келтирилган) янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича «лойиҳа офислари» ташкил этилади.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.