Ўзбекистон

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур билан ҳамкорлик қилинади

Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга амалий ташрифи амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур билан ҳамкорлик қилинади

 

Делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари киритилган

 

Ташриф Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) нинг "Самарали давлат бошқаруви" лойиҳаси доирасида Агентлик томонидан Сингапурнинг Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.

 

Ташрифдан асосий мақсад — икки давлат коррупцияга қарши курашиш идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сингапурнинг соҳадаги илғор тажрибаси билан яқиндан танишиш ва мақбул ечимларини миллий амалиётга татбиқ этишдан иборат.

 

Сафар доирасида Сингапур Бош прокуратураси, Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси, PSB Академияси, Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.

 

Маълумот учун: Сингапур коррупцияга қарши курашиш соҳасида илғор тажрибага эга бўлиб, тегишли рейтинглар бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаган давлат ҳисобланади. Хусусан, Transparensy International халқаро ноҳукумат ташкилотининг 2022 йил якунлари бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексида Сингапур 180 та давлат орасида 5-ўринни эгаллаган.

 

Ташрифнинг биринчи куни Сингапурнинг Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси ва Бош прокуратура вакиллари билан учрашув ташкил этилиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш, бу борада аксилкоррупция бюроси ва прокуратура органларининг роли, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш тизими каби қатор муҳим масалаларда музокаралар ўтказилди.

 

Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва мунтазам тажриба алмашиш амалиётини йўлга қуйиш юзасидан келишувга эришдилар.

 

Ташрифнинг биринчи куни делегация аъзолари шунингдек, Сингапур Туризм менежменти институти вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ўқитиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

custom img

Ҳаракатланаётган икки автомобиль устига дарахт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"