Ўзбекистон

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи бериладиган бўлди

Президент тегишли фармонни имзолади

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга мулк ҳуқуқи бериладиган бўлди

 

Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади. 

 

Фармонга кўра, бунинг учун фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги 5 йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши лозим.

 

Шунингдек, ҳуқуқларни эътироф этиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Жўқорғи Кенгес қарори билан расмийлаштирилади. Бунда:

 

  • талабгорлар ва (ёки) чегарадош ер участкалари эгалари ўртасида низо мавжуд бўлган ҳолларда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари низо бартараф этилганидан кейин қабул қилинади;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 август ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари тегишли адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин қабул қилинади ва расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.