Ўзбекистон

Хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга субсидия ажратилади

«Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун тенг улушларда 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача рағбатлантирувчи субсидия ажратилади.

Туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хориждан Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларига чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республикада камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида тенг улушларда қоплаб берилади.

Шунингдек, 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Хусусан, 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм, 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм қопланади.

2026 йил 31 декабргача дунёнинг нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган) фойдаланувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатлари франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан 3 йил мобайнида қуйидаги миқдорда қисман молиялаштирилади:

–3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

–4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида;

–5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 600 АҚШ доллари эквивалентида.

2024 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.

2026 йил 1 июлгача етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) алоҳида автоном инфратузилмани яратган ҳолда кемпинглар ташкил этган ва “сафари” туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларнинг мазкур фаолият тури бўйича мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.

2023/2024 ўқув йилидан ҳар йили “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамда Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар фуқаролари магистратурада давлат гранти асосида таълим олишлари учун 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.