Жаҳон

Афғонистонда гуманитар ёрдам танқислиги кузатилмоқда

Бу эса миллионлаб афғонлар учун фалокат бўлиши мумкин.

Афғонистонда гуманитар ёрдам танқислиги кузатилмоқда

 

БМТ Афғонистондаги инсонпарварлик эҳтиёжлари учун маблағ танқислигини кузатилаётганини маълум қилди. Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, молиялаштириш тақчиллиги 1,3 миллиард долларни ташкил этган. Шу сабабли кўплаб дастурлар сезиларли даражада қисқартирилди. Бу озиқ-овқат ёрдамига ҳам тегишли.

 

Ташкилот мамлакатдаги ёрдам операциялари жиддий молиявий тафовутга дуч келишидан огоҳлантиради. Агар совуқ тушгунича бу зарурат қопланмаса, миллионлаб афғонларни фалокат кутмоқда.

 

Аввалроқ Толибон Кобул ва бошқа вилоятларда гўзаллик салонлари фаолиятини тақиқлаб қўйган эди. Баъзи муассасалар эгаларининг айтишича, бугунги кунда аёлларнинг гўзаллик салонларида ишлаши ўз оиласини таъминлашнинг ягона йўли ҳисобланади. “Бизнинг эркакларда иш йўқ. Эркак ўз оиласини боқа олмаса, аёллар салонларда ишлашга мажбур... Гўзаллик салонлари ёпилса нима қилишимиз керак?” – дейди улардан бири.

 

Яна бир салон эгасининг айтишича, афғон ҳукумати аёллар ишламаслиги учун эркаклар учун иш ўринлари яратиши керак. Толибоннинг ушбу қарори ишсизлар сонининг янада ортишига олиб келди.

 

Бундан олдин БМТнинг мувофиқлаштириш маркази ғалла битими доирасида қашшоқ мамлакатлар маккажўхорининг атиги 10 фоизи ва буғдойнинг 40 фоизини олгани, уларнинг катта қисми бой мамлакатларга юборилгани ҳақида хабар берганди. Маълумотларга кўра, йил давомида Афғонистон, Эфиопия, Сомали, Судан ва Яманни ўз ичига олган кам даромадли давлатлар келишув бўйича 33 миллион тоннадан ортиқ юк олган.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари афғонларни тарихнинг “бу хавфли даврида” қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

 

“Халқаро ҳамжамият зудлик билан ўз тарихининг “энг хавфли даври”ни бошдан кечираётган миллионлаб афғонларга ёрдам кўрсатиши керак. Афғонистонликларнинг мамлакатдан оммавий чиқиб кетишининг ва сизнинг давлатингизда муҳожир бўлишининг олдини олишни истасангиз, Афғонистонга ёрдам беринг”, – дейди бош котиб.

 

Толибон ҳаракати АҚШ ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлади. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди ва Толибон жангсиз Кобулга кириб келди. 2021 йил сентябрь ойи бошида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни бутунлай тарк этиб, бу мамлакатдаги деярли 20 йиллик фаолиятини якунлади.

 

Шундан кейин мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий муаммолар авж ола бошлади. Толибоннинг айниқса аёлларга кўплаб соҳалардаги чекловлари ортидан халқаро ташкилотлар мамлакатни тарк эта бошлади. Гуманитар лойиҳалар тугатилди. Шунингдек, Толибоннинг қизлар таълимига қўйган тақиқи жаҳон ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлган.

 

Толибон янги ўқув йилида ҳам қизлар учун мактабларни очишга ваъда бермади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон Толибон билан сўнгги музокаралари натижаларини шарҳлар экан маълум қилди.

 

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.