Ўзбекистон

Ҳарбий хизматчилар давлат мукофотига тақдим этилганида аттестациядан ўтказилади

Бу бўйича Президент қарори имзоланди.

Ҳарбий хизматчилар давлат мукофотига тақдим этилганида аттестациядан ўтказилади

 

Президент “Қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани муносабати билан фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Унга кўра, ҳарбий хизмат муддатини ҳисоблашнинг имтиёзли ҳолатларига аниқлик киритилмоқда. Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:

 

  • жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;

 

  • юқоридаги вазиятларда бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври;

 

  • қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик реабилитация этилганларга - ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган даври.

 

Ҳарбий хизматчиларнинг транспортдан бепул фойдаланиши тартибига аниқлик киритилмоқда Ҳарбий хизматчилар ҳарбий ташиш ҳужжатлари орқали қуйидаги транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

 

ҳаво йўллари транспортида: 

 

  • "бизнес класс"да - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари; 

 

  • "эконом класс"да — бошқа ҳарбий хизматчилар;

 

темирйўл транспортида: 

 

  • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "VIP класс" ("люкс"), тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - вазирликларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари; 

 

  • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "СВ" ("люкс") вагонларида - генераллар ва полковниклар; 

 

  • юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг "эконом класс", тезкор тоифадаги поездларнинг "бизнес класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг "купе" вагонларида - "подполковник" ва ундан қуйи ҳарбий унвондаги офицерлар, оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича хизмат қилувчилар;

 

  • автомобиль транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) - шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишларда мунтазам қатновчи автобусларда барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар;

 

  • юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезкор тоифадаги поездларнинг "эконом класс", тезюрар ва йўловчи ташиш тоифасидаги поездларнинг умумий ёки плацкарт вагонларида - бошқа ҳарбий хизматчилар.

 

Оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари, шунингдек, оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қўшимча равишда шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишларда қатновчи жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

Олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошқарув, илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига илмий даражага (илмий унвонга) ҳамда камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда уларга қуйидаги ҳарбий унвонлар берилади:

 

  • фан номзодлари, фалсафа докторларига (PhD) - "капитан";

 

  • фан доктори (DSc), доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторларига (PhD) - "майор";

 

  • профессор илмий унвонига эга бўлган фан докторларига (DSc) - "подполковник".

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.