Ўзбекистон

Ўзбекистонда фуқаролар коррупцияга қарши экспертизада иштирок этиши мумкин

Шунингдек, ОАВ ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишда иштирок этиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда фуқаролар коррупцияга қарши экспертизада иштирок этиши мумкин

 

Президент «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонунни имзолади.

 

Қонунга кўра, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи субъектлар қуйидагилардан иборат:

 

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
  • Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқувчилари бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари;
  • тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ўз зиммасига юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади:

 

  • ўз ташаббусига кўра – ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан ўрганиш ва текширишлар натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қўлланилиши чоғида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар факти аниқланган ҳолларда;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва улар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига кўра.

 

Адлия вазирлиги:

 

  • Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган буйруқлари ҳамда қарорларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади.

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизасини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказишга ҳақли бўлиб, ушбу экспертиза доирасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи асосий омиллар жумласига қуйидагилар киради:

 

  • нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • назорат-текшириш фаолияти билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш бўйича экспертлар реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси ўтказилиши чоғида уларга Адлия вазирлиги билан биргаликда услубий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.