Жаҳон

Афғонистон: дунёдаги энг катта гуманитар инқирозга дуч келган мамлакат

Экспертлар жаҳон ҳамжамиятини афғонларга эътибор қаратишга чақирмоқда.

Афғонистон: дунёдаги энг катта гуманитар инқирозга дуч келган мамлакат

 

Мана икки йилдан бери афғонлар Толибон ҳукмронлиги остида яшаб келмоқда. Ҳозирда деярли 29 миллион киши ёрдамга муҳтож. Мутахассисларнинг фикрича, сайёрамиздаги энг катта гуманитар инқироз Афғонистонда кузатилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари жаҳон ҳамжамиятидан ушбу мамлакат аҳолисини эътибордан четда қолдирмасликни сўрамоқда.

 

Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан икки йил ўтиб, бутун мамлакат бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига эҳтиёж кескин ошди. Бироқ маблағларнинг етарли эмаслиги инсонпарварлик ёрдамини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш учун энг катта тўсиқ бўлиб, муҳтож аҳолини хавф остига қўяди.

 

Ҳисоботларда айтилишича, мамлакат дунёда тўйиб овқатланмаслик бўйича энг юқори ўринда бўлиб, бу қарийб 3,2 миллион бола ҳамда 840 000 ҳомиладор ва эмизикли оналарга таъсир кўрсатади. Бу 2021 йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир.

 

АRМ Афғонистоннинг 12 вилоятидаги кўплаб қишлоқларда фаолият юритади ва қўшни мамлакатлардаги афғон қочқинларини, жумладан, Қўшма Штатларга кўчиб келганларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

 

Афғонистондаги қочқинлар бўйича Норвегия кенгаши директори Нил Тёрнерга кўра, ҳозирда асосий муаммо молиялаштиришдир. Афғонларга ёрдам бериш учун пул етарли эмас.

 

“Аммо Афғонистонга молиялаштиришни қисқартирган ёки бу маблағлар ҳақиқатан ҳам уларга муҳтож одамларга етиб борадими, деган хавотир бир қанча донорларда бор. Уларга айтмоқчиман: биз ишлай оламиз, қила оламиз, эҳтиёжлар юқори ва ёрдам Норвегия қочқинлар кенгаши каби ташкилотлар орқали тўғри йўналтирилиши керак”, — дейди Норвегия қочқинлар кенгаши дирекрори Нил Тёрнер.

 

Шунингдек, Афғонистонда аёлларнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашмоқда.

 

“UN Women France” ҳисоботига кўра, Афғонистон айни пайтда аёллар учун дунёдаги энг репрессив давлатдир. Бугунги кунда бу мамлакатда 13,8 миллион аёл ва қиз омон қолиш учун инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

 

Мактаб ёшидаги афғон қизларининг 80 фоизи дарсга бормайди. Кўп сонли депрессия ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари айниқса ўқишни давом эттира олмайдиган ўсмир қизлар орасида қайд этилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қизларнинг мактабга киришини тақиқлаш мамлакат иқтисодиётига 5,4 миллиард доллар зарар келтириши мумкин.

 

Бугунги кунда вазият драматик. Ҳукумат 2022 йилда ижтимоий хизматларга харажатларни 81 фоизга қисқартирди ва ёрдамни чеклашда давом этмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича экспертларнинг таъкидлашича, афғон аёлларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг мунтазам равишда инкор этилиши инсониятга қарши жиноят ҳисобланган гендер асосидаги таъқибга тенглашиши мумкин.

 

Аёллар жинсий, психологик, иқтисодий ва маъмурий зўравонлик қурбони бўлишади. Уларнинг ҳаракат эркинлиги чекланган. Уларга ўқиш ва ишлаш, шу жумладан гуманитар ташкилотларда ишлашга рухсат берилмайди, бу эса ёрдам ишларига путур етказади.

 

2023 йил 4 апрелдан бошлаб афғон аёлларига БМТнинг Афғонистондаги агентликлари билан ҳамкорлик қилиш тақиқланган. БМТ Аёллар ташкилоти Афғонистонда Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг қолган саноқли ташкилотлардан биридир.

 

Нодавлат гуманитар ташкилотлар Афғонистонда сайёрамиздаги энг йирик гуманитар инқироз рўй бераётганини эслатиб, жаҳон ҳамжамиятидан ушбу мамлакат аҳолисини унутмасликни сўрамоқда.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.