Ўзбекистон

Халқ депутатлари кенгашларининг аксарияти Президент фармонини бажармаган

Коррупция агентлиги халқ депутатлари кенгаши сессияларининг жонли эфирга узатилиши ҳолатини мониторинг қилди.

Халқ депутатлари кенгашларининг аксарияти Президент фармонини бажармаган

 

Президентнинг 2021 йил 16 июндаги Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатишни таъминлаш белгиланган.

 

Шунга кўра, мазкур тартибнинг маҳаллий кенгашлар томонидан 2023 йил биринчи ярим йиллигида ижро этилиши ҳолати таҳлил қилинди.

 

Ўрганиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, яъни Кенгаш сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно) муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала ҳамда узлуксиз жонли эфирга узатилиш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бунда сессиялар тўғрисида эълон қилинган қисқа хабарлар ёки фото ва видеорепортажлар фармон талаблари ижросини таъминламаганлик сифатида баҳоланди.

 

Шунингдек, масофавий мониторинг тартибида трансляцияларнинг сифати ва тўлиқлиги ўрганилди.

 

Аниқланишича, 2023 йил 6 ой давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жами 102 та сессия ўтказилган. Улардан 40, яъни 39 фоизи маҳаллий телеканаллар ёки Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган.

 

Мисол учун, халқ депутатлари Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан 2023 йил 6 ой давомида ўтказилган бирорта сессия жонли эфирга узатилмаган.

 

Ўрганиш давомида жонли эфирга узатилмаган сессиялар аксарияти вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида (facebook, instagram, telegram) хабар ва янгилик сифатида эълон қилиб келинганлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, ўрганиш давомида халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларининг жонли эфирга узатилиши ҳолати ҳам таҳлил қилинди.

 

Аниқланишича, 2023 йил биринчи ярим йиллигида халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан Республика бўйича жами 1676 та сессия ўтказилган бўлиб, улардан 405 таси, яъни 24 фоизи маҳаллий телеканаллар ёки Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилган.

 

Жонли эфирга узатилмаган аксарият сессияларни туман (шаҳар) ҳокимлиги расмий веб-сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда (facebook, instagram, telegram) хабар ва янгиликлар шаклида эълон қилиш билан кифояланган.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.