Ўзбекистон

Панкреатит қандли диабетга сабаб бўлади

Унинг олдини олиш учун нималар қилиш зарур?

Панкреатит қандли диабетга сабаб бўлади

 

Сўнгги йилларда дунё аҳолиси ўртасида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ хасталиклар кенг тарқалмоқда. Айниқса, улар орасида панкреатит – ошқозон ости безининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши етакчи ўринни эгаллайди. Хўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

 

Ошқозон ости бези овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим органи бўлиб, озуқа моддаларининг сўрилиши учун зарур. Ушбу аъзо ўзидан ичакдаги оқсиллар, ёғлар ва мураккаб углеводларни парчалайдиган ферментларни ажратади. Шу билан бирга, унинг яна бир функцияси – организмдаги глюкозани сақлаш ва уни тартибга солиш учун инсулин гормонини ишлаб чиқаради.

 

Панкреатит – ошқозон ости безининг яллиғланиши бўлиб, ушбу аъзонинг дисфункцияси туфайли овқат ҳазм қилиш ферментлари муддатидан олдин фаоллашганда ва орган тўқималарига зарар етказганда ривожланади.

 

Касалликнинг ўткир шаклида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши эса унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади.

 

Хасталикнинг келиб чиқишига кўпинча нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Шунингдек, ўт қопи ва ўт йўллари ҳамда ўн икки бармоқли ичак касалликлари, без йўлларининг тошлар ёки ўсмалар билан беркилиб қолиши, генетик мойиллик, гормонал ўзгаришлар, баъзи дориларни қабул қилиш, спиртли ичимликлар, стресс ва инфекцион касалликларнинг бир қанча турлари ҳам асосий омиллардан.

 

Панкреатитга чалинган инсонда кўнгил айниши, қайт қилиш, ўнг қовурға ва қориннинг пастки қисмида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, диарея ва тери сарғайиши кузатилади. Қорин девори ва кўричакни эслатувчи қориннинг ўнг томонида ўткир оғриқ, вазн йўқотиш, елка кураги ёки кўкрак орқасига тарқаладиган оғриқ, қорин дам бўлиши, умумий заифлик, бош айланиши ҳам касаллик белгиларидир. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин.

 

Хасталикни даволаш шифокор томонидан унинг даражасига, ҳамроҳ касалликлар борлигига ва беморнинг умумий аҳволига қараб белгиланади. Агар панкреатит белгилари 2-4 кун давомида безовта қилса, албатта, гастроентеролог-шифокорга мурожаат қилиш лозим.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"