Ўзбекистон

«Перевод» имтиҳонида иштирок этганларнинг қарийб 90 фоизи белгиланган талабни бажара олмади

Ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузгани учун жараёндан четлатилган талабгорлар сони ОТМларга кириш тест синовларига нисбатан 25 баравар кўп.

«Перевод» имтиҳонида иштирок этганларнинг қарийб 90 фоизи белгиланган талабни бажара олмади

 

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовида иштирок этган талабгорларнинг 89,2 фоизи талабни бажара олмаган.

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган имтиҳонларда жами 41 122 нафар талабгор иштирок этди.

 

Бунда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМлар томонидан, тест синовлари эса Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилди.

 

Қайд этилишича, тест синовида иштирок этган 41 122 нафар талабгорнинг 4 433 нафари (10,8 фоиз) талабни бажарган бўлса, 36 689 нафари (89,2 фоиз) талабни бажара олмаган.

 

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларида 41 122 нафар талабгордан 75 нафари тест синови жараёнида тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилган. Шунингдек, ҳудудга киришда эса 78 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун жараёндан четлатилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

«Перевод» имтиҳонида иштирок этганларнинг қарийб 90 фоизи белгиланган талабни бажара олмади | Zamon.uz