Жаҳон

Кремль Путин ва Эрдоғоннинг учрашуви ҳақида эълон қилди

Учрашув қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Кремль Путин ва Эрдоғоннинг учрашуви ҳақида эълон қилди

Тез орада Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдоғон ҳамда Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Аммо бунинг аниқ қаерда ва қачон бўлиши кейинроқ маълум қилинади, деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Учрашув тез орада бўлиб ўтади. Бу ҳақда ўз вақтида маълум қиламиз", — деди у брифингда музокаралар Россия ҳудудида бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб бериб.

Песков қўшимча маълумот бера олмаслигини айтган.

“Эълон қилиш саналари бўйича маълум келишувлар бор ва биз бу келишувларга амал қилиш ниятидамиз”, — деди у.

Шу билан бирга, Кремль вакили Россия, Туркия ва Қатар иштирокидаги дон келишуви бўйича ҳалигача аниқ келишувлар йўқлигини маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашиб, ғалла келишувини муҳокама қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу Путиннинг ўзи Туркияга бориш ҳақидаги фикрини ўзгартиргандан кейин содир бўлди.

custom img

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

custom img

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"