Ўзбекистон

Бухорода 125 туп дарахт кесиб ташланди

Бу билан табиатга 1,7 миллиарддан ортиқ зарар етказилган.

Бухорода 125 туп дарахт кесиб ташланди

 

Мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Афсуски, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари жуда тез-тез учрамоқда. Пешку туманининг “Мустақиллик”, “Чиғирчи”, “Янгибозор”, “Садир” ва “Малишояк” маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зандани” каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган жами 125 туп дарахт, шундан 23 туп кам қимматли, 102 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган.

 

Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 млрд. сўмдан ортиқ жуда кўп миқдордаги зарар етказилган.

 

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилди.

 

Мазкур жиноят иши тергови устидан прокурор назорат ўрнатилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"