Ўзбекистон

Амударёдаги ЙТҲда 7 киши вафот этди

Яна 3 киши шифохонага ётқизилган.

Амударёдаги ЙТҲда 7 киши вафот этди

 

Бугун, 16 сентябрь куни  Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар йўловчи вафот этди.

 

Маълум қилинишача, соат 08:35 ларда Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобил билан тўқнашган.

 

ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган ва 3 нафар фуқаро шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Вафот этган фуқароларнинг бир нафарининг шахсига аниқлик киритилган. Қолган 6 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмокда. Воқеа жойига шаҳар Прокуратура, ИИБ, ФВБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади

Қўриқлаш хизмати ходимлари уни воқеа жойида ушлаб, пул маблағлари эгасига қайтарилди.

custom img

Олмалиқда Мис бойитиш фабрикасининг магистраль қувури ёрилди

Ҳолат юзасидан экологик текширув ўтказилиб, лаборатория таҳлиллари бошланган.

custom img

Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув олиб борилмоқда.

custom img

"Микробизнесдан йирик лойиҳаларга": Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлар билан учрашди

Янгийўлда Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорликни молиялаштириш, имтиёзли кредитлар, давлат дастурлари ва бизнесни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тадбиркорларнинг мурожаатларига амалий ечимлар ишлаб чиқилди.

custom img

Тошкентда кекса аёлга тегажоғлик қилган йигит қамалди

Ҳуқуқбузар суд мажлисида айбини тан олиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган ва суддан енгиллик беришни сўраган.

custom img

Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари 5 минг доллар пора билан ушланди

Тошкентда эса ўқишга киритиб қўйиш эвазига 13 минг доллар олган шахс қўлга тушди.

custom img

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди. Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"