Ўзбекистон

Қўқонда килоси 3,5 минг долларлик “олтинли” ош дамланаётгани айтилди

Мусулмонлар идораси Фатво маркази бунга муносабат билдирди.

Қўқонда килоси 3,5 минг долларлик “олтинли” ош дамланаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Қўқонда 1 килоси 3 500 АҚШ доллари бўлган “олтинли” ош дамланаётгани айтилган видеолар тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бунга муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш Ислом динида дуруст эмас.

 

“Аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган.

 

Шунингдек, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас.

 

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини  йўқолишига сабаб бўлади”, – дейилади муносабатда.

 

custom img

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ҳолат  Президенти администрацияси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

custom img

Тошкентда электробус уриб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

Автобус орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборган.

custom img

Марказий Осиёдаги илк бепул медиа банк ишга туширилди

Aura .uz платформасида 12 мингдан ортиқ профессионал фото, видео ва инфографик материаллар жамланган бўлиб, база ҳар куни янги контентлар билан бойитиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Иброҳим Ғафуров мумтоз адабиёт, фольклор, адабий танқид ва бадиий таржима соҳаларида самарали ижод қилган.

custom img

“Прокурор” деб кўрсатилган шахс газ “заправка” директори экани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи билан тортишиб, ўзини прокурор сифатида таништирган шахс иштирокидаги видео юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда ИИБ биносида ППХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Унинг машинасидан ўткир ҳидли модда солинган пакетлар топилган.

custom img

Фирибгарларнинг янги тузоғи: Телеграмда сохта суд чақирувлари тарқатилмоқда

Шубҳали файл ёки ҳавола очилиши Телеграм аккаунти ва шахсий маълумотларнинг ўғирланишига олиб келиши мумкин.

custom img

Эндиликда йилига бир нечта автомобил импорт қилиш мумкин

Автомобилларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини йилига бир марта бериш нормаси амалдан чиқарилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"