Ўзбекистон

Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаганлар сони очиқланди

Бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич экани айтилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаганлар сони очиқланди

 

Ўзбекистонда 2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, 25 минг 413 нафар фуқароликка эга бўлмаган шахс яшайди. 

 

Бу ҳақда 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимотида айтиб ўтилган.

 

Таъкидланишича, бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳукумат мамлакат ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўяётганини қайд этди. Ўзбекистонда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан ортиқ шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган бўлиб, ўтган даврда шундан 83 минг 793 нафарининг бу муаммолари ижобий ҳал этилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаганлар сони очиқланди | Zamon.uz