Ўзбекистон

ЎзА ва "Шарқ" нашриёти биносини сотувга қўйган Давактивга огоҳлантириш берилди

Маданий мерос агентлиги ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

ЎзА ва "Шарқ" нашриёти биносини сотувга қўйган Давактивга огоҳлантириш берилди

 

“Шарқ” нашриёти ва ЎзА биноси Давлат активларини бошқариш агентлигининг электрон савдо платформаси орқали сотувга қўйилганди. Маданий мерос агентлиги уларни сотувдан олиш бўйича огоҳлантириш берилганини маълум қилди.

 

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41 ҳамда 42-уй манзилида жойлашган мулкий мажмуалар 20 сентябрь куни “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотувга қўйилганди.

 

Маданий мерос агентлигининг билдиришича, Буюк Турон кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган бинолар (“Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси АЖ бинолари) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган. Объект 1979—1983 йилларда қурилган жами 14 та бино, 2 та бино қисми ҳамда 5 та иншоотдан иборат бўлиб, умумий майдони 60 736,0 квадрат метрни ташкил этади.

 

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

 

Шунингдек, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонунининг 19-моддаси учинчи хатбошига асосан моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан, хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилмайдиган давлат мулклари этиб эътироф этилган.

 

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябрь куни огоҳлантириш берилди”, — дейилади агентлик хабарида.

 

Хабарда ушбу ҳолат натижаси юзасидан келгусида қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

ЎзА ва "Шарқ" нашриёти биносини сотувга қўйган Давактивга огоҳлантириш берилди | Zamon.uz