Ўзбекистон

Россия 2024 йилда ҳарбий харажатларни 2 баравар оширади

Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизига тенг.

Россия 2024 йилда ҳарбий харажатларни 2 баравар оширади

 

Россия келаси йили ҳарбий харажатларни сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Харажатлар 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 2023 йилда 3,9 фоиз ва 2021 йилда 2,7 фоиз эди.

 

Ҳукуматнинг устуворликлари ҳарбий операциялар фонида ўзгариб бормоқда, бу эса охири кўринмайдиган оғир молиявий харажатларни талаб қилади. Иқтисодиёт мисли кўрилмаган халқаро санкциялар босими остида қолган ва Кремль март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўраётган бир пайтда ҳарбий харажатлар келгуси йилда ижтимоий харажатлардан ошиб кетиши мумкин.

 

Ҳукумат муҳокама қиладиган таклифлар лойиҳасига кўра, ҳарбий харажатлар жорий йилда 6,4 триллион рублдан 2024 йилда 10,8 триллион рублга (112 миллиард доллар) кўтарилади.

 

2024 йилда ижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатлар 7,5 триллион рублга етиши режалаштирилган. Бюджет лойиҳасида 2024 йилда жами харажатлар 36,6 триллион рубль миқдорида прогноз қилинмоқда, бу жорий йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир.

 

Ҳарбий харажатларнинг кескин ўсиши ва санкциялар таъсирига қарамай, ҳукумат 35 триллион рублдан ортиқ даромадга умид қилмоқда, бу 2023 йилга нисбатан 22 фоизга ортиқ.

custom img

Самарқандда 1-синф ўқувчисига ҳужум қилган аёл судга берилди

Аёл мактабга келган вақтида урган болаларнинг оналари уни кулиб қарши олганидан жаҳли чиққанини айтган.

custom img

Тошкентдаги “Аския” бозори вақтинча ёпилди

Шунингдек, пойтахтдаги бир қатор бозорларнинг айрим блоклари электр энергиясидан узилди.

custom img

“Оёғим тагида граната портлатдим” — Россия армиясига ёлланган йигит

22 ёшида ишлаб пул топиш мақсадида Россияга келган сурхондарёлик йигит урушга мажбуран ёлланиб, дрон учириш билан шуғулланган ва разведка маълумотларини қўмондонликка етказиб турган. Уни бу хизматлари учун Россия Федерацияси президенти “Жасорат” медали билан тақдирлаган.

custom img

Ўзбекистонда “Инсон” ижтимоий волонтёрлик тизими шаклланмоқда

440 нафар волонтёрлар томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди.

custom img

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик сифатсиз дорилар савдоси тўхтатилди

Фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний дори омбори ташкил қилгани аниқланди.

custom img

Нетаняху Ливан билан тинчлик музокараларини бошлашни буюрди

Музокаралар Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш ва тинчлик ўрнатишга қаратилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрон бўйлаб 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Дастлаб жасадларнинг тахминан 40 фоизи аниқланиши қийин бўлган.

custom img

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ТУРКСОЙ томонидан энг яхши музей деб эътироф этилди

Марказда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафарддан зиёд олимлар, экспертлар ва дипломатлар иштирок этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"