Жаҳон

Нега Тоғли Қорабоғ яна нотинч?

Сешанба куни Озарбайжон ҳудудда “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди.

Нега Тоғли Қорабоғ яна нотинч?

 

Сешанба куни Озарбайжон Тоғли Қорабоғда “маҳаллий аксилтеррор чоралари” бошланганини эълон қилди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, уларнинг мақсади Озарбайжон ҳарбий хизматчилари хавфсизлигини таъминлаш ва минтақада Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклашдир.

 

“Уч томонлама баёнот қоидаларини таъминлаш мақсадида Қорабоғ иқтисодий районида кенг кўламли провокацияларни бостириш, Арманистон қуролли кучларини ҳудудларимизда қуролсизлантириш ва олиб чиқиб кетиш, уларнинг ҳарбий инфратузилмасини зарарсизлантириш, ҳудудларга қайтган тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари бошланди”, — дейилади хабарда.

 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Ҳикмет Ҳажиев Politico нашрига берган интервьюсида маҳаллий арман аҳолиси бўлажак операция ҳақида СМС-хабарлар орқали огоҳлантирилганини айтди.

 

Озарбайжон армияси ва Россия тинчликпарвар кучлари Шушага кираверишдаги назорат-ўтказиш пунктларида биргаликда навбатчилик қилмоқда. Хусусан, шаҳарга кириш жойларидан бирида Озарбайжон қўшинларининг зирҳли техникалари ва Россия тинчликпарвар кучларининг бронетранспортёрлари ўрнатилган.

 

Озарбайжон Ханкенди, арманлар  Степанакерт деб атайдиган шаҳар Озарбайжон қуролли кучларининг назорати остида. Шаҳарда Қорабоғ армиясини қуролсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Хонкенди атрофидаги баландликларда Озарбайжон қўшинларининг позициялари ўрнатилди.

 

Шаҳарда Қорабоғнинг қурол-яроғ ва ҳарбий техникасини Озарбайжон ҳарбийларига топшириш жараёни давом этмоқда.

 

Озарбайжон матбуоти хабарига кўра, ҳаво ҳудуди Арманистон авиацияси учун ёпиқ. КЛМ Аирлинес авиакомпанияси Озарбайжон ҳаво ҳудуди орқали парвозларни бекор қилганини эълон қилди.

 

“Россия зиддиятли томонларни дипломатик ечимга қайтишга чақиради”, — деди федерация ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

 

Қорабоғдаги можаро авж олган бир пайтда Ереванда ҳукумат биноси ёнида юзлаб одамлар бош вазир Пашинян сиёсатига қарши чиқиш ва унинг Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятга аралашувини талаб қилиш учун йиғилишди. Намойишчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашувлар натижасида бир неча киши жароҳатланган.

 

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилишича, полиция ходимлари ҳам, фуқаролар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.

 

Ҳукумат биноси яқинида тўпланган намойишчилар Қорабоғда яна кучайган можарога Бош вазир Никола Пашиняндан аралашувни талаб қилиб, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди. Кейинроқ намойишчилар ҳукумат биносига бостириб киришга уринган, шундан сўнг полиция куч ишлатган.

 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен тез орада Тоғли Қорабоғдаги янги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринишда иштирок этиб, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиши мумкинлигини айтди.

 

“Биз томонларни тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга чақирамиз. Қўшма Штатлар Арманистон ва Озарбайжоннинг узоқ йиллик муаммоларни ҳал қилиш ва тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади”, — деди АҚШ Давлат котиби.

 

Бир кун аввал Халқаро Қизил Хоч колоннаси Степанакертга инсонпарварлик ёрдами: дори-дармон, озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотларни етказиб берди.

 

Блинкен инсонпарварлик ёрдамининг етказилиши Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан яқинда олиб борилган музокаралар натижаси эканини қайд этган.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"