Жаҳон

G20 виртуал саммити 22 ноябрга белгиланди

Унга Ҳиндистон раислик қилади.

G20 виртуал саммити 22 ноябрга белгиланди

 

Ноябрь ойида Ҳиндистон раислигида G20 етакчиларининг виртуал саммити бўлиб ўтади.

 

“Катта йигирматалик етакчиларининг виртуал саммити 22 ноябрга режалаштирилган”, — дейилади G20 ташкилий қўмитаси хабарида.

 

Ҳиндистон 2022 йил 1 декабрдан бошлаб G20 га раислик қилмоқда. Сентябрь ойида Нью-Деҳлида гуруҳ етакчиларининг саммити бўлиб ўтди, шундан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G20 виртуал сессиясини ўтказишни таклиф қилди. Онлайн ўтадиган учрашувда Нью-Деҳлида кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

 

G20 саммитида Нарендра Модининг столида “Ҳиндистон“ эмас, “Бҳарат” деб ёзилган тахтача пайдо бўлади. Бу ҳинд тилидаги мамлакатнинг қадимий номи.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

G20 виртуал саммити 22 ноябрга белгиланди | Zamon.uz