Ўзбекистон

Сенат 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини маъқуллади

Кейинги йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилмоқда.

Сенат 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини маъқуллади

 

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Муҳокамаларда 2024 йилда мамлакат иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суратлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилаётганлиги қайд этилди.

 

Қонунда 2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди. Таъкидланганидек, Давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўмни, харажатлари эса Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 312,9 трлн сўмни ташкил этди.

 

Бунда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 55,2 трлн сўм ва 85,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

 

Кейинги йилда ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолиниб, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирлар учун жами Давлат бюджети харажатларининг қарийб 50 фоизи ёки 151,5 трлн сўм йўналтирилади. Қонунда асосан «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва барқарор ривожланиш миллий мақсадларида назарда тутилган устувор йўналишлар ва вазифаларга эришиш инобатга олинган.

 

Муҳокамалар жараёнида сенаторлар бюджет даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Яширин иқтисодий фаолиятни қисқартириш, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Қайд этилганидек, маҳаллий ва импортга белгиланган акциз солиғи ставкаларини тенглаштириш мақсадида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари импорти учун ставка 5 фоизга пасайтирилиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси семент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошнинг 1 тоннаси учун 2 бараварга пасайтирилмоқда. Шунингдек, сенаторлар Қонунда бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, солиқ сиёсатини белгилашда соғлом турмуш тарзини яхшилаш ва табиатни асрашни рағбатлантиришга эътибор қаратилганлигига алоҳида тўхталдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сенат 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини маъқуллади | Zamon.uz