Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Zero Risk” дастурини қўллаш таклиф этилмоқда

Президент IT-хизматлар экспортини ривожлантиришга оид таклифлар билан танишди.

Ўзбекистонда “Zero Risk” дастурини қўллаш таклиф этилмоқда

 

Бугун, 22 декабрь Президент Шавкат Мирзиёев IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. 

 

Бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигида бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди.

 

Ҳозирги кунда IT-парк резидентлари сони 1 минг 700 тага етиб, уларда 26 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида резидентлар сонини 10 баробар ошириб, улардаги иш ўринларини 100 мингтага етказиш, соҳада экспорт ҳажмини 5 миллиард долларга олиб чиқиш белгиланган.

 

Шу мақсадда ҳудудларга IT-экспортчи ташкилотларни кенг жалб қилишга қаратилган “Zero Risk” дастурини қўллаш таклиф этилмоқда. Бу дастурда иштирок этувчи корхоналарга IT-парк тавсияномаси асосида бўш турган давлат бинолари 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади. Бу муддат тугагач, тўғридан-тўғри шартнома тузилади. IT-парк томонидан техника ва жиҳозлар 1 йилгача муддатга текин фойдаланишга берилади.

 

Бу корхоналар фаолиятини ривожлантириши учун ҳам қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда. Жумладан, ушбу дастур бўйича корхоналарга ходимларни ишга олиш ва малакасини ошириш харажатлари 50 фоизгача қоплаб берилади.

 

Маҳаллий IT-компанияларни халқаро миқёсга олиб чиқиш бўйича “Local to Global” лойиҳаси амалга оширилади. Унга кўра, маҳаллий IT-компанияларнинг жаҳон бозорига чиқиши, халқаро кўргазмаларда қатнашиши, хорижий экспертларни таклиф этишида харажатларнинг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади.

 

Тақдимотда “рақамли инклюзивлик” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам ахборот берилди. Ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларда IT-хизматлар кўрсатиш кўникмалари шакллантирилади. Натижада 9 мингта иш ўрни яратилиши, жумладан, 5 мингга яқин аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланиши мўлжалланган.

 

Умуман, “рақамли инклюзивлик” лойиҳаси натижасида 25 минг нафар шахсни иш билан таъминлаш ҳисоб-китоб қилинмоқда.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, қўшимча кўрсатмалар берди.

custom img

2027 йилдан ногиронлиги бўлган болалар ваучер асосида ассистив жиҳозлар билан таъминланади

Ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига яқин жойда махсус синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Айрим қоидабузарликлар учун автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш назарда тутилмоқда.

custom img

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

custom img

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

custom img

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

custom img

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"