Ўзбекистон

Дарсга келмаётган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

Фарзандининг тартиб-интизоми ҳам салбий томонга ўзгараётганини эшитган ота бунга чидаб туролмаган.

Дарсга келмаётган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди

Жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактаб директори ва инспектор-психологи томонидан мактаб ўқувчилари таҳлил қилиниб, сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э. суҳбатга чақиртирилган

 

Суҳбат мобайнида мактаб директори ва инспектор-психолог, фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраб, дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолган ҳақида маълумот берилган ва биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган. Фуқаро М.Э эса ўғлининг хати-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига, аксинча, уларга айбни ағдариб, жанжал кўтарган.

 

Фуқаро тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.

custom img

Миграция агентлигининг собиқ ходими халқаро қидирувга берилди

Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

15-22 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар юзасидан “Ўзгидромет” муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

custom img

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Андижонда Қўқон университети филиали талабалари овқатдан заҳарланди

Университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"