АҚШда қопламаси йўқолган самолёт парвоз қилди
Бортда 139 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Сан-Францискодан Медфордга учаётган United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти парвоз пайтида қопламанинг бир қисмини йўқотди, бироқ ўз манзилига муваффақиятли қўнди.
Маълумотларга кўра, бортда 139 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қурбонлар йўқ.
Ташқи панелнинг йўқолиши фақат самолёт қўнгандан кейин сезилди. Компания вакилининг маълум қилишича, авиаташувчи “самолётни пухта текшириш ва таъмирлаш”, шунингдек, “ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув” ўтказади.







