Жаҳон

Путин: ноқонуний миграция тўхтатилади

Россиядан 2023 йил 110 мингга яқин ноқонуний муҳожир чиқариб юборилган.

Путин: ноқонуний миграция тўхтатилади

Россия президенти Владимир Путин 2 апрель куни бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида ноқонуний миграцияни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

 

Россиядан 2023 йил 110 мингга яқин ноқонуний муҳожир чиқариб юборилган. Бу 2022 йилга нисбатан 65 фоизга кўпдир.

 

Жамоат тартибини таъминлаш, экстремизмга қарши курашиш, ноқонуний миграцияга чек қўйиш, жойлардаги хизматлар фаолияти, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликни зарарсизлантириш борасидаги фаолияти каби вазифаларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман, — деди Путин.

 

Ички ишлар вазири Владимир Колоколсев 2023 йилда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар, жумладан, қотиллик 18 фоизга, ўғирлик 14 фоизга, ўғрилик 32 фоизга, тартибсизликлар 22 фоизга камайганини айтди.

 

Путин мамлакатга ноқонуний кириш экстремизм ва жиноятчилик учун “озуқавий муҳит” ҳисобланишини таъкидлади. Унга кўра, мамлакатнинг урф-одатлари, тарихи, тилини ҳурмат қилмайдиганлар Россияга киритилмаслиги керак. Бу қоида мамлакат миграция сиёсатининг асосий тамойили бўлиши лозим.

 

У Россияда фаолият юритаётган жиноий синдикатлар кўпинча трансчегаравий бўлиб, хорижий разведка хизматлари ва халқаро радикал экстремистик тузилмаларнинг эмиссарлари билан ҳамкорлик қилишини айтди. 

 

Бундай турдаги жиноий жамоалар одам савдоси ва гиёҳванд моддалар савдоси билан ҳам шуғулланади, шунингдек, молиявий жиноятлар ва кибержиноятлар содир этади, — деди Путин.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг Россияда вақтинча бўлиш муддатини бир календарь йили давомида жами 90 кунгача қисқартиришни таклиф қилган. Шунингдек, вазирлик барча хорижликларни Россияга киришда дактилоскопиядан ўтиш ва суратга олиш мажбуриятини юклаш ташаббуси билан чиқди.

 

26 март куни Путин Россия Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасига миграция қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. У бу соҳадаги вазият назорат остида бўлиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"