Ўзбекистон

Икки вилоятда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди

ДХХ бу бўйича тезкор тадбир ўтказди.

Икки вилоятда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди

Самарқанд ва Андижон вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ш. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, Департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани “Маниобод” маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

custom img

Қорақалпоғистонда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Унда 6 киши доимий ишга жойлашиб, яна 7 нафар фуқарога касбга қайта тайёрлаш учун йўлланмалар берилган.

custom img

Наманганда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖдан ундирувчи банкдан 312 млн қарзи бўлган.

custom img

Навоийда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари Навоий шаҳридаги марказий чиқиндихона ҳудудида ўтказилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"